Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошладик
Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара пауерлифтинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар спортчиси баҳсларга киришди. Якунда вакилларимиз томонидан 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритилди.
65 кг: Акбарали Раҳмонов (2 та олтин)
50 кг: Зиёда Боқижонова (2 та олтин)
55 кг: Зуҳра Йўлдошева (2 та олтин)
55 кг: Ойшажон Каримберганова (2 та олтин)
65 кг: Хожиакбар Ҳамидов (1 та олтин ва 1 та бронза)
49 кг: Абдуллоҳ Абдулазизов (1 та олтин)
41 кг: Султонпошша Бердиева (2 та кумуш)
45 кг: Гулсанам Собирова (2 та кумуш)
59 кг: Сухроб Фарҳодов (1 та кумуш ва 1 та бронза).
Айни дамда мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилмоқда. Дастурга кўра, бугун 16 нафар ўзбекистонлик атлет супачага кўтарилади.