locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати: Эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида кучли учликка кирди

U17 ёш тоифасидаги полвонларимиз 9 та медаль билан учинчи ўринни қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида кучли учликка киришди
Расм: Olympic.uz

Вьетнамда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги куни U17 ёш тоифасида эркин кураш беллашувлари ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу беллашувларда 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди:

🥈 Кумуш медаллар:
• 51 кг: Улуғбек Рашидов
• 55 кг: Абдумалик Жалолиддинов

🥉 Бронза медаллар:
• 45 кг: Миржалол Мукаммилов
• 48 кг: Шаҳобиддин Нурманов
• 60 кг: Фахриддин Насриддинов

Чемпионат якунига кўра, ўсмирлар терма жамоамиз эркин кураш бўйича 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга чиқди. Бу натижа орқали улар умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

Умуман, ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз турли йўналишларда жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медалига эга чиқишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг