locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўсмирлар Олимпиадасида 5 турдан сўнг: Ўзбекистон 5-ўринда

Жамоамиз 4 ғалаба ва 1 мағлубият билан 8 очко тўплади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўсмирлар Олимпиадасида 5 турдан сўнг: Ўзбекистон 5-ўринда
Расм: Olamsport.uz

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон Олимпиадаси давом этмоқда. Нуфузли мусобақада 45 давлатдан 90 жамоа қатнашмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ўртача рейтинг бўйича 2-ўриндан қайд этилган эди ва мусобақани 3 ғалаба билан бошлади. Жамоага халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлик қилмоқда. Таркибда халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва икки карра ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, аёллар халқаро спорт устаси Афруза Ҳамдамова ўйин олиб боришмоқда.

Кеча 4-турда юртдошларимиз Қозоғистон-2 жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироздан кейинги 5-турда эса мусобақа етакчиси — FIDE-1 жамоасига қарши баҳсда 0,5:3,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Муҳаммадзоҳид Суяров гроссмейстер Иван Землянский билан дуранг ўйнади, қолган шахматчиларимиз эса тажрибали рақибларига имкониятни бой берди.

Шу пайтга қадар барча учрашувларда ғалаба қозонган Ҳиндистон ва FIDE-1 жамоалари 10 очкодан жамғариб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 5 турдан сўнг 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринда бормоқда.

Бугун, 20 август куни 6-турда юртдошларимиз FIDE-2 жамоасига қарши ўйнашади. Шу билан бирга, биринчи доскада Ҳиндистон ва FIDE-1 ўзаро учрашиб, етакчи аниқланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг