Ўсмир таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида олтин билан бошлади
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунида тўртта медал қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Малайзиянинг Кучинг шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк куниёқ юртдошларимиз яхши натижалар қайд этишди.
Ўсмир таэквондочиларимиз икки нафар чемпион ва икки нафар бронза медаль соҳиби бўлишди.
Олтин медал соҳиблари:
• Никита Бибиков (65 кг)
• Райхона Асанбаева (41 кг)
Бронза медал соҳиблари:
• Амир Салиев (41 кг)
• Шаҳзода Камолова (+59 кг)
Мусобақа кунлари давомида терма жамоамиз яна бир қатор йўналишларда иштирокини давом эттиради.
Бакрадзе Иман
Редактор