Слаломда эшкак эшиш бўйича жорий йилдаги мавсум якунланди, аммо машғулотлар давом этмоқда
Тошкент шаҳридаги Бўз сув каналининг ҳамда спорт залда турли ёш тоифасидаги спортчилар ўз машғулотларини мураббийлар – Рустам Рўзиев, Алибек Темирғалиев, Иззатилла Раҳматуллаев ва Алексей Зубарев бошчилигида давом эттиришмоқда. Спортчилар орасида энг кичик ёшдаги слаломчи – Руслан Гибадулин 10 ёшда. Улар қаторида Осиё чемпионлари, миллий терма жамоамизнинг асосий таркибидаги Жанибек Темирғалиев, Шерзод Қурбаланиев, шунингдек, Андижон мактаби тарбияланувчиси Максим Очкас ҳам бор.
Ушбу мавсумда мураббийлар нафақат маҳаллий мусобақаларда, балки халқаро стартларда ўз натижаларини кўрсатган спортчиларни саралаб олишди ва айнан улар 2026 йилда юртимиз шарафини жаҳон майдонида ҳимоя қилишади. Албатта, умид қиламизки, йигитлар қаторида қизларнинг чиқишини ҳам кузатамиз.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил мавсумида слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари жаҳон кубоклари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, медалларга эга чиқишди.