Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Краковга йўл олди
Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Краковга йўл олди.
2026 йил 30 июн – 5 июл кунлари Польшанинг Краков шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Нуфузли мусобақа олдидан Халқаро каноэ федерацияси (ICF) томонидан ташкил этилган расмий халқаро ўқув-машғулот йиғини 26 июн куни Краковдаги Kraków-Kolna Canoe Slalom Course мажмуасида бошланди. Ушбу йиғинда дунёнинг иқтидорли ёш спортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Асилбек Эрназаров
Данияр Исломов
Шерзод Қурбаналиев
Самандар Сайдуллаев
Иброҳимжон Носиржонов
Мустафо Матибоев
Мураббийлар:
Алибек Темиргалиев
Павел Смирнов
Жаҳон чемпионатида спортчиларимиз K1, C1 ҳамда Каяк Кросс йўналишларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз!