locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слаломда эшкак эшиш бўйича ёшлар терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади

Краковдаги (Польша) ушбу U18, U23 жаҳон биринчилигида 51 давлатдан 445 нафар спортчи қаторида мамлакатимизнинг 6 нафар слаломчиси ҳам 24 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борадилар.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Слаломда эшкак эшиш бўйича ёшлар терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади
photo: suv sporti

Бугун слаломда эшкак эшиш бўйича ёшлар терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади.

Краковдаги (Польша) ушбу U18, U23 жаҳон биринчилигида 51 давлатдан 445 нафар спортчи қаторида мамлакатимизнинг 6 нафар слаломчиси ҳам 24 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борадилар, бундан ташқари, 9 нафар амалдаги жаҳон чемпионлари ўз титулини ҳимоя қилади. Демак, бош мураббий Рустам Рўзиев ҳамда мураббийлар Алибек Темирғалиев, Павел Смирнов бошчилигидаги барча атлетларимизни муросасиз баҳслар кутмоқда. Биз эса уларга омад ёр бўлсин деб қоламиз!

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Асилбек Эрназаров
Данияр Исломов
Шерзод Қурбаналиев
Самандар Сайдуллаев
Иброҳимжон Носиржонов
Мустафо Матибоев

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг