locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слаломда эшкак эшиш бўйича U15 Ўзбекистон чемпионати якунланди

Чемпионат давомида ёш спортчилар ўз маҳорат, тезкорлиги ва ғалабага бўлган интилшини намоён этган тарзда муросасиз баҳсларда куч синашдилар.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Слаломда эшкак эшиш бўйича U15 Ўзбекистон чемпионати якунланди
photo: suv sporti

17–20-июн кунлари Тошкент шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича U15 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон ва Самарқанд, Тошкент вилоятларидан жами 180 нафар слаломчи, жумладан 24 нафар қиз иштирок этди.

Чемпионат давомида ёш спортчилар ўз маҳорат, тезкорлиги ва ғалабага бўлган интилшини намоён этган тарзда муросасиз баҳсларда куч синашдилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

K1 ўғил болалар
1-ўрин. Аширбоев Муроджон (Тошкент шаҳри)
2-ўрин. Нуритдинов Нуржавохир (Тошкент шаҳри)
3-ўрин. Умаров Жамол (Наманган)

C1 ўғил болалар
1-ўрин. Зокиров Сардоржон (Тошкент вилояти)
2-ўрин. Аширбоев Муроджон (Тошкент шаҳри)
3-ўрин. Баянов Далербек (Самарқанд)

K1 қизлар
1-ўрин. Ёқубова Шахина (Наманган)
2-ўрин. Мирзалиева Муқаддас (Наманган)
3-ўрин. Комилжонова Диёра (Наманган)

C1 қизлар
1-ўрин. Мирзалиева Муқаддас (Наманган)
2-ўрин. Комилжонова Диёра (Наманган)
3-ўрин. Умурзоқова Моҳинур (Фарғона)

K1 ўғил болалар (экстрим слалом)
1-ўрин. Нуритдинов Нуржавохир (Тошкент шаҳри)
2-ўрин. Аширбоев Муроджон (Тошкент шаҳри)
3-ўрин. Рустамжонов Анасхон (Наманган)

K1 қизлар (экстрим слалом)
1-ўрин. Мирзалиева Муқаддас (Наманган)
2-ўрин. Железнова Алиса (Тошкент шаҳри)
3-ўрин. Умурзоқова Моҳинур (Фарғона)


🇺🇿 Ўзбекистон слаломда эшкак эшиш терма жамоаси сафини муносиб давом эттирадиган янги истеъдодлар айни мана шундай мусобақаларда шаклланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг