Сирдарёдаги енгил атлетика мусобақалари билан ҳудудий босқич баҳслари якунланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг енгил атлетика баҳслари бўлиб ўтди. “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик боғининг спорт мажмуасида ташкил этилган беллашувларда 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Аҳамиятлиси, бу мусобақа бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг 2-босқичи доирасидан ўрин олган сўнгги дастур бўлди.
Якунда ўз йўналишида ғалаба қозонган қатнашчилар Президент Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист