Сирдарёда волейбол спорти бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди
Тадбир давомида вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Сирдарё вилоятида волейбол спорти ривожига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар иштирок этди.
Мазкур семинар FIVB (Халқаро волейбол федерацияси) инструктори Моро Бранислав, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходими Шерзод Абдукаримов ҳамда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбир давомида вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда волейбол спортининг ўқув жараёнига замонавий ёндашувлар, халқаро стандартлар асосида машғулотлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш сифати ва методикасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор