locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди

Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Сирдарёда волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси

Сирдарё вилоятида волейбол спорт тури ривожига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Бу тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар иштирок этди.

Мазкур семинар ФИВБ (Халқаро волейбол федерацияси) инструктори Моро Бранислав, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходими Шерзод Абдукаримов ҳамда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир давомида вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда волейбол спорт турининг ўқув жараёнига замонавий ёндашувлар, халқаро стандартлар асосида машғулотлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш сифати ва методикасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг