locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда «Ҳоким Олимпиадаси» доирасидаги оғир атлетика баҳслари якунланди

«Сирдарё вилояти ҳокими Олимпиадаси» доирасида оғир атлетика бўйича мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда «Ҳоким Олимпиадаси» доирасидаги оғир атлетика баҳслари якунланди
photo: Og'ir atletika

Сирдарё вилоятида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» ҳамда «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи ҳисобланган «Сирдарё вилояти ҳокими Олимпиадаси» доирасида оғир атлетика бўйича мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.

Беллашувлар Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилиб, унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 13–14 ёшли ўғил-қизлар иштирок этди. Ёш атлетлар ўз вазн тоифаларида маҳорати ва имкониятларини намоён этиб, ғолиблик учун муросасиз кураш олиб бордилар.

Баҳслар якунига кўра, ўз вазн тоифаларида юқори натижаларни қайд этган спортчилар ғолиб ва совриндор деб топилиб, диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, улар «Президент Олимпиадаси» мусобақаларининг Республика босқичида Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг