locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда “Ҳоким Олимпиадаси” доирасида теннис ва стол теннис мусобақалари ўтказилди

Беллашувлар давомида спортчилар ўртасида қизғин ва муросасиз учрашувлар кечиб, ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун бор куч ва маҳоратини ишга солди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда “Ҳоким Олимпиадаси” доирасида теннис ва стол теннис мусобақалари ўтказилди
photo: Tennis Uzbekistan

Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи ҳисобланган “Ҳоким Олимпиадаси” доирасида теннис ва стол теннис бўйича беллашувлар юқори савия, кўтаринки руҳ ҳамда муросасиз баҳсларга бой тарзда ташкил этилди.

Гулистон шаҳри ҳамда Ширин шаҳрида ўтказилган мазкур мусобақаларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан саралаб олинган иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ўз маҳорат ва имкониятларини намоён этдилар. Беллашувлар давомида спортчилар ўртасида қизғин ва муросасиз учрашувлар кечиб, ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун бор куч ва маҳоратини ишга солди.

Мусобақалар ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда келгусида нуфузли республика ва халқаро мусобақаларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, теннис ва стол тенниси баҳсларида ёш спортчиларнинг техник тайёргарлиги, тезкор фикрлаши ҳамда спорт маданияти томошабинлар ва мураббийлар томонидан юқори баҳоланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг