Сирдарёда мини-футбол бўйича бўйича «Вилоят ҳокими кубоги»га старт берилди
Мини-футбол баҳслари декабр ойига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sirdarya Football Association
Бугундан бошлаб Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган идора ва ташкилотлардан шакллантирилган 49 та жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда ғолиблик учун куч синашишни бошлашди.
1-кун натижаларига кўра Инвестициялар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Микрокредит банк, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Қуйи Сирдарё ИТХБ, Миллий банк, Вилоят ҳокимлиги, ДХХ, Тиббиёт кластери жамоалари ўз рақибларини мағлуб этиб уч очкони қўлга киритишган бўлса, Солиқ бошқармаси ва Марказий банк 5:5 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Маълумот учун шанба ва якшанба кунлари ўтказилаётган мини-футбол баҳслари декабр ойига қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист