Сирдарёда мактаб ўқувчилари спорт синовларидан ўтмоқда
Мазкур синовларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар фаол иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Сирдарё вилоятида ёшларнинг жисмоний салоҳиятини оширишга қаратилган спорт синовлари изчил давом этмоқда.
Жумладан, Ширин шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари белгиланган нормативлар асосида ташкил этилди. Синов жараёнлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан юқори савияда олиб борилди.
Мазкур синовларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар фаол иштирок этиб, қуйидаги йўналишлар бўйича ўз куч ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар:
60 метрга пастки стартдан югуриш
3x10 метрга мокисимон югуриш
Арғамчида сакраш
Баскетбол тўпини саватга ташлаш
Бу каби тадбирлар ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириб, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.