locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда фиджитал спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи бошланди

Мусобақа жараёнлари 23 октябрга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда фиджитал спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Сирдарё вилояти Гулистон давлат педагогика институти сунъий қопламали майдонида Фиджитал футбол (FIFA 24, 5х5 формати), фиджитал баскетбол (3х3 EA), лазертаг ва Just Dance йўналишлари бўйича иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Турнирнинг илк куни фиджитал футбол (FIFA 24, 5х5 формати) йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда 11 та жамоа, жами 88 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақа кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Натижаларга кўра:

Олимпик (Тошкент вил)
Сардоба тумани (Сирдарё вил)
Гулистон давлат педагогика институти (Сирдарё вил)

Мусобақа жараёнлари 23октябрга қадар давом этади. Ғолиб бўлган 1- ва 2-ўрин соҳиблари Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг