locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида спорт иншооти фаолияти йўлга қўйилди

Тадбир якунида меҳмонлар спорт иншоатида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида спорт иншооти фаолияти йўлга қўйилди
photo: sport vazirligi

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги натижасида спорт соҳасида ҳам хусусий сектор улуши ортиб бормоқда.

Хусусан Гулистон шаҳрида жойлашган сузиш ҳавзаси “Miss Fitness” МЧЖ томонидан қайтадан таъмирланиб, жиҳозланган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти Спорт бошқармаси, Миллий Олимпия қўмитасининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбарлари, нуронийлар, спорт фахрийлари, ёш спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар ушбу сузиш ҳавзаси спортни янада оммалаштириш, барча аҳоли вакиллари саломатлигини мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида меҳмонлар спорт иншоатида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг