locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёда «Беш ташаббус» олимпиадасининг республика финал босқичи старт олди

Мусобақалар 17–20 ноябр кунлари давомида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёда «Беш ташаббус» олимпиадасининг республика финал босқичи старт олди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Гулистон давлат университети Марказий стадионида “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бошланди.

Мусобақалар 17–20 ноябр кунлари давомида Гулистон давлат университети, шаҳардаги бошқа олий таълим муассасалари ҳамда замонавий спорт иншоотларида ўтказилади. Бу йилги финал босқич мамлакат бўйлаб сараланган, ўз йўналиши бўйича пешқадам бўлган 700 нафарга яқин иқтидорли ва фаол талаба-ёшларни бир майдонга жамлади.

Очилиш маросимини Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Олий таълим, фан ва инновасиялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазири Адкҳам Икрамов ва Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Ҳожиев кириш сўзлари билан очиб бердилар.

Финал босқичда спортчи-талабалар қуйидаги спорт турлари бўйича беллашмоқда:
- мини-футбол
- волейбол
- енгил атлетика
- стол тенниси
- стритбол

“Беш ташаббус” олимпидаси нафақат олий таълим муассасаларида, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Дастлабки босқичларда 168 та олий таълим муассасасидан 465 мингдан ортиқ талаба, 345 мингга яқин касбий таълим муассасалари ўқувчилари мусобақа жараёнларига қамраб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг