Сирдарёда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спорт мусобақалари давом этмоқда
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Сирдарё вилоятида ёшлар ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирлари юқори руҳда давом этмоқда.
Жумладан, Ширин шаҳар Дўстлик маҳаласида мазкур олимпиада доирасида халқ ўйинларига бағишланган спорт мусобақаларининг маҳалла босқичи ташкил этилди.
Мусобақаларда иштирокчилар қуйидаги спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар:
Арқон тортиш
Тош кўтариш
Армрестлинг
Мас-рестлинг
Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда ўтиб, иштирокчилар ўз куч-қудрати, чидамлилиги ва матонатини намоён этдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист