Сирдарёда белбоғли курашга бағишланган Халқаро конференция ўтказилди
Сирдарёда белбоғли курашга бағишланган Халқаро конференция ўтказилди.
Жорий йилнинг 14-февраль куни Ширин шаҳар Энергетика техникумида “Белбоғли кураш: салоҳият, ютуқлар ва янги имкониятлар” мавзусида Халқаро миқёсидаги маърифий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган барча спорт таълим муассасалари белбоғли кураш тренерлари, Халқаро соҳа фахрий устозлари ҳамда иқтидорли спортчилар иштирок этади.
Конференция доирасида:
— 2025-йилда эришилган ютуқлар таҳлил қилинди;
— 2026-йилга мўлжалланган аниқ режа ва вазифалар белгиланди;
— тажриба алмашиш, устоз–шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир миллий спортимиз — белбоғли курашни янада оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.