Сирдарёда ҳаваскорлар ва спортчилар ўртасида «Мен ғолиб» оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси
Бугун эрта тонгдан Гулистон шаҳри югуриш спорт турига қизиқувчи
ёшлар билан гавжум бўлди.
Хусусан, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, спортчилар ҳамда ҳаваскор ёшлар иштирокида “Мен ғолиб” шиори остида оммавий югуриш марафони юқори савияда ташкил этилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар иштирокчиларга омад ва зафар тилаб, бундай спорт тадбирлари ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида марафонда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист