Сирдарё вилоятидаги спорт мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди
Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Муаззафархўжа Раҳматхўжаев Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Мирзаобод, Оқолтин туманлари ҳамда Гулистон шаҳар спорт мактабларида бўлиб, муассасаларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, спорт мактабида олиб борилаётган ўқув-машғулот жараёнлари, спортчиларнинг тайёргарлик даражаси, моддий-техника база ҳолати, мавжуд инфратузилма, спорт иншоотлари ҳамда тиббий хоналар фаолияти атрофлича ўрганилди.
Маъсуллар томонидан спорт мактаблари фаолияти самарадорлигини ҳар бир йўналиш бўйича ўрганиш ва иш фаолиятини тўғри ташкил этиш, уларни умумтаълим мактаблари билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.