locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарё вилоятида фиджитал спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи давом этмоқда

Мусобақа жараёнлари 23-октябрга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарё вилоятида фиджитал спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи давом этмоқда
photo: Basketbol

Сирдарё вилояти Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида фиджитал футбол (FIFA 24, 5x5 формати), фиджитал баскетбол (3x3 EA), лазертаг ва Just Dance йўналишлари бўйича иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда миллий терма жамоани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи давом этмоқда.

Турнирнинг иккинчи куни фиджитал баскетбол (3x3 EA) йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда 18 та жамоа, жами 72 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақа кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Натижаларга кўра.

Олтин. БК СКА (Тошкент вил)
Кумуш. Сирдарё терма жамоаси (Сирдарё вил)
Бронза. Play next (Тошкент вил)

Мусобақа жараёнлари 23-октябрга қадар давом этади. Ғолиб бўлган 1- ва 2-ўрин соҳиблари Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг