locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарё вилояти, Ховос тумани 1- ва 2-сонли спорт мактабларига замонавий спорт жиҳозлари ва спорт формалари ажратиб берилди

Ушбу жиҳозлар машғулотлар сифатини ошириш, спортчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёлик ёшларга спорт жиҳозлари ва спорт формалари топширилди
photo: sport vazirligi

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда мураббийлар ва спортчилар учун машғулот жараёнларида қулай шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё вилояти, Ховос тумани 1- ва 2-сонли спорт мактабларига замонавий спорт жиҳозлари ва спорт формалари ажратиб берилди.

Тадбир давомида жамоавий ва якка кураш спорт турлари, жумладан волейбол, футбол, баскетбол, гандбол, бокс, кураш, таэквондо каби спорт йўналишлари учун зарур бўлган анжомлар спорт мактаблари ихтиёрига топширилди.

Хусусан, 12 номдаги жами 844 дона спорт жиҳозлари ҳамда 2 номдаги 558 дона спорт формалари спортчилар ва мураббийлар фойдаланиши учун берилди. Ушбу жиҳозлар машғулотлар сифатини ошириш, спортчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг