locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sinquefield Cup 2025: Нодирбек Абдусатторов стартда мағлуб бўлди

Сент-Луисдаги нуфузли турнирда биринчи тур баҳслари якунланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Sinquefield Cup 2025: Нодирбек Абдусатторов стартда мағлуб бўлди
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида мукофот жамғармаси 350 минг долларга тенг бўлган Sinquefield Cup 2025 турнири старт олди. Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи айланма тизимда 9 турдан иборат бўлиб, 29 августга қадар давом этади. Бу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади.

Биринчи турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов америкалик Левон Аронянга қарши ўйинда мағлубиятга учради. Учрашув тўрт соатдан ошиқ давом этди ва Нодирбек вақт танқислиги сабаб эндшпилда хатога йўл қўйди. Шу тариқа, Аронян бир неча кун олдин Абдусатторовдан блицдаги икки мағлубияти учун реванш қайтарди.

Куннинг энг йирик ғалабаси ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобига ёзилди. У ватандоши, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни мағлуб этди. Қолган учта баҳсда рақиблар дурангга рози бўлишди.

Sinquefield Cup 2025. 1-тур натижалари:
• Сэм Севиан (АҚШ) – Уэсли Со (АҚШ) – ½:½
• Максим Вашье-Лаграв (Франция) – Алиреза Фирузджа (Франция) – ½:½
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – Левон Аронян (АҚШ) – 0:1
• Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) – Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) – 1:0
• Фабиано Каруана (АҚШ) – Ян-Криштоф Дуда (Польша) – ½:½

2-тур жуфтликлари (22:00, Тошкент вақти):
• Праггнанадҳа – Каруана
• Аронян – Севиан
• Со – Вашье-Лаграв
• Фирузджа – Дуда
• Гукеш – Абдусатторов

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг