locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sinquefield Cup 2025: Нодирбек Абдусатторов Сент-Луисда старт олмоқда

Биринчи турда ўзбекистонлик шахматчи Левон Аронянга қарши дона суради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Sinquefield Cup 2025: Нодирбек Абдусатторов Сент-Луисда старт олмоқда
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 18 август куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup 2025 турнири старт олмоқда. Мукофот жамғармаси 350 минг долларни ташкил этувчи мусобақа Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи бўлиб, 29 августга қадар давом этади. Турнир айланма тизимида ўтказилади ва 9 турдан иборат. Бу босқич GCT очколарини қўлга киритиш учун сўнгги имконият ҳисобланади.

Жами 10 нафар йирик гроссмейстерлар иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Биринчи турда ҳамюртимиз соат 22:00 да америкалик тажрибали гроссмейстер Левон Аронянга қарши дона суради. Қизиғи, Абдусатторов бир неча кун аввал Сент-Луисда ўтган Saint Louis Rapid and Blitz 2025 турнирида икки блиц партияда ҳам Аронянни мағлуб этган эди.

Иштирокчилар рўйхати:
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон), Алиреза Фирузджа (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Ян-Криштоф Дуда (Польша), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Сэм Севиан (АҚШ).

1-тур жуфтликлари:
• Сэм Севиан (АҚШ) — Уэсли Со (АҚШ)
• Максим Вашье-Лаграв (Франция) — Алиреза Фирузджа (Франция)
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Левон Аронян (АҚШ)
• Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)
• Фабиано Каруана (АҚШ) — Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг