Сингапурда WADA президенти билан учрашув ташкил этилди
Допингга қарши кураш ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Сингапурда бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Витолд Банка билан учрашишди. Музокараларда Ўзбекистон томонидан спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.
Суҳбат чоғида спортчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, допингга қарши кураш тизимини янада мустаҳкамлаш, халқаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Бакрадзе Иман
Редактор