locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сингапур Гран-приси: Тарих ва унутилмас ғалабалар

Мавсумнинг 17-босқичи — Сингапур Гран-приси Marina Bay Street Circuit шаҳар трассасида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сингапур Гран-приси: Тарих ва унутилмас ғалабалар
photo: Autosport Uzbekistan

Мавсумнинг 17-босқичи — Сингапур Гран-приси Marina Bay Street Circuit шаҳар трассасида бўлиб ўтади. Проекторлар ёруғлиги, трассага яқин жойлашган тўсиқлар ва шаҳар кўчаларидаги кескин кураш ушбу пойгани Формула-1 тақвимидаги энг таниқли мусобақалардан бирига айлантирган.

Илк Сингапур Гран-приси 2008 йилда ўтказилган бўлиб, унда Renault жамоаси пилоти Фернандо Алонсо ғалаба қозонган. 2025 йилда бўлиб ўтган сўнгги пойгада эса Mercedes жамоаси вакили Жорж Расселл ғолиб бўлган.

Ўтган йиллар давомида Сингапур Гран-приси кўплаб унутилмас воқеаларга бой бўлди. Бу ерда пилотнинг аниқлиги ва жамоанинг стратегияси алоҳида аҳамиятга эга — баъзан пойга тақдирини битта пит-стоп ҳал қилади.

2019 йилда айнан шундай воқеа юз берган. Себастьян Феттель пойгани учинчи ўриндан бошлаган, бироқ эртароқ амалга оширилган пит-стоп ва янги шиналардаги тезкор айлана унга жамоадоши Шарл Леклердан ўзиб кетиш имконини берган. Ferrari эса пойгани икки карра ғалаба билан якунлаган.

Феттель учун ушбу ғалаба Формула-1 фаолиятидаги 53-ғалабаси ва айни пайтда сўнггиси бўлди. Бу натижа тунги Сингапур Гран-приси тарихида алоҳида ўрин эгаллади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг