locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Синдаров ва Гукеш учрашуви қаерда бўлиб ўтади?

Баҳс 2026-йил 23-ноябрдан 17-декабргача ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Синдаров ва Гукеш учрашуви қаерда бўлиб ўтади?
photo: Chess Uzbekistan

FIDE 2026-йилги жаҳон чемпионати баҳсини ўтказиш учун мезбонлик аризаларини қабул қила бошлади. Ушбу учрашувда амалдаги чемпион Гукеш ва юртдошимиз Жавоҳир Синдаров ўзаро куч синашади. Баҳс 2026-йил 23-ноябрдан 17-декабргача ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур тадбир 25 кунгача давом этади ва унинг регламенти 2026-йил 1-июлгача тасдиқланиши лозим. Турнирнинг умумий бюджети тахминан 8,5 миллион долларни ташкил этади. Шу жумладан, камида 2,5 миллион доллар соврин жамғармасига ажратилиши керак, FIDE бадали эса 1,1 миллион доллар этиб белгиланган.

Аризалар 2026-йил 31-майгача қабул қилинади. Зарурият туғилганда FIDE ушбу муддатни узайтириши мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг