locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Синдаров фаворит, аммо жаҳон тожига йўл осон бўлмайди — Ян Непомнящий

Бу ҳақида "Uzchesss" лойиҳасининг расмий саҳифасида хабар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Синдаров фаворит, аммо жаҳон тожига йўл осон бўлмайди — Ян Непомнящий
Фото: Chess Uzbekistan

Жаҳон чемпионлиги учун икки марта курашган россиялик гроссмейстер Ян Непомнящий "The Hindu" нашрига берган интервьюсида Жавоҳир Синдаров ва Гукеш ўртасидаги бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди.

Гроссмейстернинг таъкидлашича, жаҳон чемпионлиги учун баҳс оддий турнирдан бутунлай фарқ қилади.

“Турнирда бир партияни ёмон ўтказсангиз, кейинги рақибни ютиб, вазиятни ўнглашингиз мумкин. Бу ерда эса доим битта рақибга қарши ўйнайсиз. Синдаров ва Гукеш жуда ёш. Бу ёшда спорт формаси тез ўзгариши мумкин. Ҳозир Синдаров катта фаворит, аммо имкониятларни 80:20 деб баҳоламаган бўлардим. Менимча, 65:35 нисбати ҳақиқатга яқинроқ”, — деган Непомнящий.

Шунингдек, россиялик гроссмейстер дастлабки партиянинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Унинг фикрича, Синдаров ғалаба билан бошласа, устунлигини янада ошириши мумкин. Баҳс Гукешнинг ғалабаси билан бошланса турнирнинг кейинги ўйинлари бутунлай ўзгариши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг