\"Silk Way Series Astana 2026\": Ўзбекистон терма жамоаси яна 3 та медални қўлга киритди
"Silk Way Series Astana 2026": Ўзбекистон терма жамоаси яна 3 та медални қўлга киритди
Аввалроқ хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Остана шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича "Silk Way Series Astana 2026" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, мусобақанинг иккинчи кунида шоҳсуфадан жой олишди.
C1 классда ўтаётган пойгаларнинг "Elimination" ҳамда "Madison" дастурида нақд 3 та медал қўлга киритилди.
Эркаклар ўртасидаги "Elimination" дастурида Сергей Ростовцев барчани орқада қолдириб, мусобақа ғолиби бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида ўтган "Madison" пойгасида Самира Исмоилова ҳамда Асал Ризаева жуфтлиги рақобатчиларига нисбатан анча ёш бўлишига қарамай, 3-ўринни эгаллади. Қизиқ томони, ғолибликни қўлга киритган жуфтлик микст кўринишида қатнашди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нафосат Қозиева ва литвалик Гедрайтите Аквиле биринчи ўринни эгаллади.