Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида, 30 мартдан 1 апрелгача 15-FEI Sport форуми 2026 бўлиб ўтди
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида, 30 мартдан 1 апрелгача 15-FEI Sport форуми 2026 бўлиб ўтди. Мазкур форум 230 дан ортиқ иштирокчини жамлади.
Ушбу форумда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти, Осиё от спорти федерацияси вице-президенти ва FEI Solidarity департаменти кенгаши аъзоси — Ғозиев Баҳромжон фаол иштирок этди.
Уч кун давомида муҳокама қилинди:
• ёш спортчиларнинг юксак спорт даражасига босқичма-босқич ўтиши ва уларни қўллаб-қувватлаш;
• Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2028 йилги регламентлари;
• от спортнинг от йўрттириш (виездка ва пара-виездка) йўналиши бўйича янгиланишлар;
• FEI маркетинг ва коммуникация стратегияси;
• ветеринар масалалар, жумладан қоидаларни такомиллаштириш, тадқиқотлар ва масъулият;
• отларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги;
• янги FEI Event Stable Manager сертификати (FEI Solidarity доирасида);
• келгуси халқаро мусобақаларга тайёргарлик, жумладан Олимпия ва Паралимпия ўйинлари.
Форум халқаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва от спортни ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиш имконини берди.