locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти этиб сайланди

Бошқа спорт турлари
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти этиб сайланди
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Хонобод шаҳрида ташкил этилган “Этно стронгман гамес” (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференсияси ўтказилди.

Муқаддам Осиё минтақасида спортнинг мазкур йўналиши бўйича федерация мавжуд бўлмай келган. Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этган таъсис конференсиясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти этиб сайланди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг