Шпагачимиз Боготадаги Гран-придан бронза медали билан қайтди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Қиличбозлик бўйича Гран-при турнирининг навбатдаги босқичи Колумбиянинг Богота шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг етакчи спортчилари иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Анохин ушбу нуфузли турнирда муносиб иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Анохин саралаш ва плей-офф босқичларида Исроил, Гонконг, Италия ҳамда Чехия спортчиларини мағлуб этди. Аммо ярим финалда қозоғистонлик Руслан Курбановга қарши драматик баҳсда 14:15 ҳисобида мағлуб бўлди ва натижада учинчи ўринни эгаллади.
