locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шоссе йўналишида иштирок этадиган Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси Туркиянинг Аланья шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда

Ҳозирда терма жамоанинг асосий мақсади Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига асосий таркибни саралаб олиш ва шакллантириш ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шоссе йўналишида иштирок этадиган Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси Туркиянинг Аланья шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда
photo: velosport Uzbekistan

Шоссе йўналишида иштирок этадиган 🇺🇿Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси Туркиянинг Аланья шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Федерация календар режасига асосан январ-февраль ойларида миллий терма жамоамиз аъзолари йил давомида бўлиб ўтадиган йирик халқаро турнирларга, хусусан, "Нагоя-2026" Осиё ўйинлари, "Дакар-2026" ёзги ёшлар олимпия ўйинлари ҳамда Саудия Арабистони мезбонлигида ўтадиган Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриб боради.

Ўқув-машғулот йиғинида Владимир Старчик устозлик ҳамда Глеб Горбачёв устозлик қилаётган эркаклар терма жамоаси, шу билан бирга, Ольга Забелинская ҳамда Руслан Усейнов бошчилигидаги аёллар терма жамоаси тайёргарликни давом эттиряпти.

Ҳозирда терма жамоанинг асосий мақсади Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига асосий таркибни саралаб олиш ва шакллантириш ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, ўқув-йиғин машғулоти 23-январга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг