Шоҳрухбек Турсунмахамматов АҚШ чемпиони унвонини иккинчи бор қўлга киритди
Ўзбекистонлик ёш каратечи Техасдаги мусобақада иккита олтин медалга сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Яқинда АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган очиқ чемпионатда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳрухбек Турсунмахамматов яна бир бор юксак натижа қайд этди. 9–14 июл кунлари ўтказилган мусобақада у 75 кг вазн тоифасидаги якка курашлар (кумите)да барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Шоҳрухбек жамоавий кумите баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этди ва яна чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
Бу ютуқлар унинг халқаро ареналарда орттирган тажрибаси ва йиллар давомидаги меҳнати самараси эканини тасдиқлаб турибди. Шоҳрухбек Турсунмахамматов шу тариқа АҚШ чемпионатида икки карра ғолиб бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор