locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шоҳрух Мамедов Астана Гран-приси ғолиби

Ушбу нуфузли мусобақада 24 мамлакатдан жами 140 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шоҳрух Мамедов Астана Гран-приси ғолиби
Фото: ParalympicUz

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида пара дзюдо бўйича "2026 IBSA Grand Prix Astana" халқаро гран-при мусобақаси старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада 24 мамлакатдан жами 140 нафар, хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақанинг илк кунида вакилларимиздан Шоҳрух Мамедов ҳамда Шерзод Намозов шоҳсунага кўтарилди. Ҳал қилувчи беллашувларда Мамедов бразилиялик Данило Силвадан устун келган бўлса, Шерзод Намозовга Қозоғистон вакили Ибрагим Нурмаханули билан баҳсда омад етмади.

Эркаклар (J1 синфи, 81 кг):

Шоҳрух Мамедов (Ўзбекистон)
Данило Силва (Бразилия)
Магомедзакир Магомедов (Нейтрал мақомдаги спортчи)
Александр Жужгов (Нейтрал мақомдаги спортчи).

Эркаклар (J2 синфи, 70 кг):

Ибрагим Нурмаханули (Қозоғистон)
Шерзод Намозов (Ўзбекистон)
Искандер Улданов (Қозоғистон)
Серхио Ибанес (Испания).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг