locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шон О’Мелли: «Ҳозир руслар UFCда устунлик қилмоқда»

Собиқ чемпион промоушенда рус жангчилари ролига изоҳ берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шон О’Мелли: «Ҳозир руслар UFCда устунлик қилмоқда»
ФОТО: Getty Images

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, 31 ёшли америкалик Шон О’Мелли ҳозирги пайтда UFCда рус жангчилари ролига изоҳ берди.

«Ҳозир руслар UFCда устунлик қилмоқда. Улар жуда қаттиққўл ва интизомли. Сизга ёқадими, йўқми — бу ҳақиқат», — дея О’Меллининг сўзларини Red Corner MMA келтирмоқда.

Сўнгги UFC 322 турнирида (Нью-Йорк, АҚШ) россиялик жангчи Ислам Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди ва шу тариқа ярим ўрта вазн чемпиони унвонини қўлга киритди.

Шунингдек, турнирда Байсангур Сусурқаев ҳам октагонга кўтарилди. Унинг рақиби америкалик Эрик Макконика бўлди. Байсангур учинчи раундда нокаут орқали ғалаба қозонди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг