locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шон О’Мэлли Оқ уйда Пётр Ян билан жанг қилмоқчи

Жангчилар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда «Sugar» ғалаба қозонган эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шон О’Мэлли Оқ уйда Пётр Ян билан жанг қилмоқчи
ФОТО: Getty Images

UFCнинг собиқ енгил вазн тоифасидаги (–61 кг) чемпиони, америкалик Шон О’Мэлли амалдаги чемпион Пётр Ян билан жанг ўтказиш истагини билдирди. У ҳатто бу учрашувни Оқ уйда ўтказишни хоҳлаётганини айтди.

«Мен октагонга чиқаман, Сонг билан жангни якунлайман, шундан кейин мени ва Пётрни Оқ уйда бўладиган жанг кутади. UFCнинг енгил вазн тоифасида бундан ҳам муҳимроқ баҳс бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмаяпман», — деди О’Мэлли ўз подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Пётр ва Шон ўртасидаги биринчи жанг 2022 йил 22 октябр куни БААнинг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC 280 турнирида ташкил этилган эди. Учрашув уч раунд давом этиб, ҳакамлар қарори билан «Sugar» фойдасига якунланди.

Пётр Яннинг ёши 32 да. У 2014 йилда профессионал MMA жангчиси сифатида дебют қилган, 2018 йилдан бери UFCда иштирок этиб келади. Россиялик спортчининг промоушендаги умумий натижаси — 12 ғалаба ва 4 мағлубият.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг