Шоҳида Аҳмедова Туркиядаги нуфузли турнирда олтин медалга сазовор бўлди
Ўзбекистонлик курашчи “Яшар Догу–2025” мусобақасида барча рақибаларини мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
26–29 июн кунлари Туркиянинг Кожаели шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги “Яшар Догу” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда юртимиз номидан иштирок этган Шоҳида Аҳмедова 53 кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлуб этиб, мусобақа ғолибасига айланди.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли спортчимиз жорий йил Осиё чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллаган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор