Шохиддин Алиев: Тожикистонлик спортчини яхши таниаман ва унинг кураш услубидан хабардор эдим
Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори ва Осиё ўйинлари медалчиси Шохиддин Алиев Вьетнамда бўлиб ўтган U-17 ёшгача бўлган Осиё чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Шохиддин Алиев:
“Тўғрисини айтсам, мусобақаларнинг биринчи давра учрашувлари мен учун доимо мураккаб кечади. Айниқса, рақиб ҳиндистонлик спортчи бўлса, баҳс янада қийинлашади.
Мусобақа давомида энг оғир учрашувларимдан бири кореялик спортчига қарши бўлди. У менга жиддий қаршилик кўрсатди, бироқ Алҳамдулиллаҳ, бор кучимни ишга солиб, ғалабага эришдим.
Тожикистонлик спортчини яхши таниаман ва унинг кураш услубидан хабардор эдим. Бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдим.
Энди олдимда янада масъулиятли вазифа турибди — Жаҳон чемпионатига пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш.”