Шоҳасан яна турнирдан чиқди. Octagon 75 марказий жангида Азамат Нуфтиллаев рингга чиқади
6 июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Octagon 75 турнирининг марказий жангида ўзгариш рўй берди. Илгаридан режалаштирилган Шоҳасан Мирзаматов – Георгий Кичигин жанги яна бекор қилинди. Сабаблар ҳозирча ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу Шоҳасан ва Кичигин ўртасида бекор қилинган учинчи жангдир. Ушбу вазиятдан сўнг Octagon League турнирнинг асосий жангини қайта шакллантирди.
Янги марказий жанг:
Ўзбекистонлик тажрибали спортчи Азамат “Дракон” Нуфтиллаев россиялик Даниял “Т-34” Элбаевга қарши октагонга чиқади.
• Нуфтиллаев профессионал карьерасида 18 жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
• Элбаев эса 17 жангда 12 ғалаба ва 5 мағлубият билан натижа қайд этган.
Octagon 75 кутилаётган жанговар тўқнашувларга бой турнир бўлиши кутилмоқда. Азамат учун бу ўзини марказий жангда намоён қилиш учун катта имконият!
