locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ширинда янги универсал спорт зали фойдаланишга топширилди

Универсал спорт зали қурилиши учун жами 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ширинда янги универсал спорт зали фойдаланишга топширилди
Фото: Sport vazirligi

Ширин шаҳрида спорт инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим лойиҳа муваффақиятли якунланиб, замонавий универсал спорт зали фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот 2025-йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсуми доирасида ғолиб бўлган спорт мактаби учун барпо этилди.

Универсал спорт зали қурилиши учун жами 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, спортчилар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан қўшимча равишда 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Натижада замонавий талабларга жавоб берадиган, барча зарур шароитларга эга спорт мажмуаси бунёд этилди.

Янги спорт иншооти 18x36 метр ўлчамдаги кенг спорт залига эга бўлиб, унда спортчиларнинг машғулотлари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратилган. Шунингдек, мажмуада ювиниш ва кийиниш хоналари, тиббиёт ходимлари ҳамда мураббийлар учун алоҳида хоналар ташкил этилди. Бу эса машғулотлар жараёнини самарали ва тизимли ташкил этиш имконини беради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг