Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи ва ўғли йўл-транспорт ҳалокатига учради
UFC жангчисининг яқинлари қатнашган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, рафиқаси ва фарзанди шифохонага ётқизилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
27 июл, якшанба куни тонгда UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси — Гулайим Раҳмонова, ўғли ва яна икки нафар йўловчи йўл-транспорт ҳалокатига учради.
Дастлабки маълумотларга кўра, Гулайим Раҳмонова Toyota Land Cruiser автомашинасини бошқариб, Қарағандидан Олмаотага йўл олган. Алматы–Екатеринбург йўналишининг 296-чақиримида, Ақсўек қишлоғи яқинида машина ағдарилиб кетган.
Афсуски, икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Гулайим Раҳмонова ва 2022 йилда туғилган ўғли шошилинч равишда касалхонага етказилиб, травматология бўлимига ётқизилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор