locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаржа шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича нуфузли халқаро CSI5* мусобақа — H.H. Sharjah Ruler Cup 2026 бўлди

Мусобақанинг биринчи куни спорт отларининг ветеринария кўриги — ветчек (виводка) билан бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаржа шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича нуфузли халқаро CSI5* мусобақа — H.H. Sharjah Ruler Cup 2026 бўлди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2026-йил 19–22-феврал кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича нуфузли халқаро CSI5* мусобақа — H.H. Sharjah Ruler Cup 2026 бўлиб ўтди.

Маълумки, CSI5★ йўналишлари мураккаблиги ва техник талаблари жиҳатидан олимпия ўйинлари йўналишларига тенглаштирилади. Тўсиқлардан сакраш (конкур) эса олимпия спорт тури ҳисобланади.

Мусобақанинг биринчи куни спорт отларининг ветеринария кўриги — ветчек (виводка) билан бошланди.

🇺🇿 Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди.

19-феврал — муқаддас Рамазон ойининг биринчи кунида Ўзбекистон мадҳияси халқаро майдонда янгради.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғазиев CSI2★ йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, жамоамизнинг бошқа аъзолари CSI5★ даражасидаги мураккаб йўналишларда муваффақиятли иштирок этиб, кучли ўнликдан жой олди.

Терма жамоамизни ушбу натижалар билан табриклаймиз ва келгусида янада юксак марралар тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг