locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаржа шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) тасдиқлаган Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3* халқаро мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаржа шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) тасдиқлаган Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3* халқаро мусобақаси бўлиб ўтади
photo: Ot sporti Uzbekistan

Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3*
2026 йил 5–8 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) тасдиқлаган Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3* халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун, 5 январь куни мазкур халқаро турнир доирасида спорт отларининг мажбурий отлар кўриги (вет-чек) бўлиб ўтди. Ветеринария кўриги давомида мутахассислар томонидан отларнинг соғлиғи, умумий жисмоний ҳолати, ҳаракат фаоллиги ҳамда юқори даражадаги мусобақаларга тайёргарлиги халқаро талаблар асосида баҳоланди.

Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Олдинда чавандозларимиз ва спорт отларимизни масъулиятли ҳамда муросасиз беллашувлар кутмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасига омад, ёрқин чиқишлар ва юқори натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг