locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sharjah Masters. Абдусатторов яна бир қийин вазиятдан омон чиқди, Ниғматов ва Воҳидов илк ғалабаларини қайд этди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sharjah Masters. Абдусатторов яна бир қийин вазиятдан омон чиқди, Ниғматов ва Воҳидов илк ғалабаларини қайд этди
Расм: Gazeta.uz

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири қизғин суръатда давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг “Masters” гуруҳи жаҳон шахматининг етакчи вакилларини ўз ичига олган. Унда юртимизнинг тўрт нафар гроссмейстери — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Бир неча кун аввал Руминиядаги турнирда қатнашиб, дам олишга улгурмасдан Шаржага етиб келган Нодирбек Абдусатторовда чарчоқнинг таъсири сезилмоқда. Турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланган Абдусатторов 2-турда яна бир бор қийин вазиятда қолган бўлса-да, ақлли ўйин орқали вазиятни тўғри баҳолаб, ҳиндистонлик Адитя Митталга қарши дуранг натижасини қайд этди.

2-турда эса икки нафар ҳамюртимиз — Жаҳонгир Воҳидов ва Ортиқ Ниғматов мусобақадаги илк ғалабаларини қайд этишди. Қизиғи шундаки, улар ҳар иккаласи ҳам қора доналарда ўйнаган бўлишса-да, ишончли ўйин кўрсатишди. Ниғматов ҳиндистонлик Санкалп Гуптани мағлуб этган бўлса, Воҳидов сербиялик Теодора Иняцни таслим этди.
Шу билан бирга, Муҳиддин Мадаминов грециялик шахматчи Николас Теодороуга қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг