locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Sharjah Masters 2025”: “Ўзбек дербиси”да яна Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозонди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Sharjah Masters 2025”: “Ўзбек дербиси”да яна Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозонди
ФОТО: FIDE

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида мукофот жамғармаси 73,000 долларни ташкил этувчи “Sharjah Masters 2025” турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 4 нафар шахматчиси ўз партияларини ўтказди.

Жумладан, қора доналарда ҳаракат қилган Мўҳиддин Мадаминов мезбон шахматчиси Салех Салемга имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, Жаҳонгир Воҳидов ҳам хитойлик Тао Пангга мағлуб бўлди.

Ушбу тур доирасида яна бир бор “ўзбек дербиси” бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов ва Ортиқ Нигматов ўзаро дона сурди.

Оқ доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов Нигматовнинг биргина хатосидан унумли фойдаланиб, ғалаба қозонди ва ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олди.

Маълумот учун, мазкур турнир 26-май санасигача бўлиб ўтади ва шахматчилар 9 та тур давомида мусобақалашади. Вақт назорати эса 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшиб борилади (90+30).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг