locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sharjah Masters 2025 якунланди. Абдусатторов шоҳсупада! Қолган шахматчиларимиз қайси ўринларни эгаллашди?

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sharjah Masters 2025 якунланди. Абдусатторов шоҳсупада! Қолган шахматчиларимиз қайси ўринларни эгаллашди?
Расм: gettyimages.com

БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли шахмат турнири — Sharjah Masters 2025 ўз ниҳоясига етди. Жами 73 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига эга бўлган ушбу мусобақанинг “Masters” гуруҳида тўрт нафар ўзбекистонлик гроссмейстер – Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов совринли ўринлар учун жонли кураш олиб боришди.

Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринга сазовор бўлди. Сўнгги турда эса, қора доналарда ўйнагани ҳолда, эронлик Данешвар Бардияни мағлуб этишга муваффақ бўлган сербиялик Александр Инджич 6,5 очко билан 2-ўринни эгаллади.

9-турда Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда польшалик Малек Жандан устун келди. Муҳиддин Мадаминов эса қора доналарда туркиялик Ишик Алпарслан билан дуранг ўйнади. Ортиқ Ниғматов оқ доналарда яна бир турк шахматчиси Санал Ваҳаб билан тенг натижа қайд этди.

Натижаларга кўра:
Нодирбек Абдусатторов — 6,5 очко, 3-ўрин
Ортиқ Ниғматов — 4,5 очко, 34-ўрин
Муҳиддин Мадаминов — 4 очко, 60-ўрин
Жаҳонгир Воҳидов — 3,5 очко, 66-ўрин

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг