locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sharjah Masters 2025. Гроссмейстерларимиз 5-турда қандай натижа қайд этишди? Нодирбек Абдусатторов, Ортиқ Ниғматов ва бошқаларнинг ўйинлари ҳақида

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Sharjah Masters 2025. Гроссмейстерларимиз 5-турда қандай натижа қайд этишди? Нодирбек Абдусатторов, Ортиқ Ниғматов ва бошқаларнинг ўйинлари ҳақида
Расм: Gazeta.uz

БААнинг Шаржа шаҳрида давом этаётган нуфузли Sharjah Masters 2025 халқаро турнирида 5-тур учрашувлари якунланди. Жами 73 000 АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлган мазкур мусобақанинг кучлилар тўпланган “Masters” гуруҳида тўрт нафар юртдошимиз — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов муваффақиятли иштирок этмоқда.

5-турда қандай натижалар қайд этилди?

Нодирбек Абдусатторов венгриялик гроссмейстер Адам Козакга қарши қора доналарда дуранг ўйнади. Ушбу беллашувдан сўнг Нодирбекни Магнус Карлсенга қарши онлайн матч кутгани сабабли, у ғалаба учун таваккал қилмади.

Ортиқ Ниғматов оқ доналарда ҳиндистонлик Картик Венкатараманга қарши турда ҳам дурангга рози бўлди. Рақиб рейтингда ундан юқори турса-да, Ортиқ яхши ўйин намойиш этди.

Афсуски, Муҳиддин Мадаминов қозоғистонлик Ринат Жумабаевга, Жаҳонгир Воҳидов эса эронлик Моваҳед Синага қарши ўйинларда мағлуб бўлишди — ҳар иккиси ҳам оқ доналарда ҳаракат қилганди.

Турнир жадвалидаги ҳолат
5-турдан сўнг Даи Чангрен (Хитой), Аниш Гири (Нидерландия) ва Александар Инжич (Сербия) 4 очкодан тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.
Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринда бормоқда.
Ортиқ Ниғматов — 3 очко, 24-ўрин.
Муҳиддин Мадаминов — 1,5 очко, 72-ўрин.
Жаҳонгир Воҳидов — 1 очко, 79-ўрин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг